add

Клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган тиббий жиҳозлар рўйхати тасдиқланди

09.01.2026 | 21:151 daqiqa

Тиббий жиҳозларни клиник тадқиқотдан ўтказилётганда хавфсизлик даражасидан келиб чиқиб, камида 20 нафар субъект жалб этилиши шарт.

Клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган тиббий жиҳозлар рўйхати тасдиқланди

Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини белгилайдиган янги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026 йил 7 январ куни Адлия вазирлигида 3746-сон билан расман рўйхатга олинди. Ушбу низом тиббий жиҳозларни баҳолаш, хавфсизлик ва самарадорлик талабларини ягона ҳуқуқий асосда тартибга солишни кўзда тутади.

Низомга мувофиқ, айрим тоифадаги тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотлар ўтказилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади. Булар:

Хавфсизлик классификацияси бўйича I синфга мансуб тиббий жиҳозлар;

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган ва мазкур ташкилот билан ҳамкорликда рўйхатдан ўтказиладиган in vitro ташхис тиббий жиҳозлари;

Ўзбекистон ҳудудида илгари клиник тадқиқотлари ўтказилган тиббий жиҳозлар қўшимча клиник синовларсиз давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бу амалиёт маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар учун маъмурий жараёнларни соддалаштиришга хизмат қилади.

Клиник тадқиқотларни ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги қарор махсус эксперт хулосаси асосида қабул қилинади. Бу қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Низомда клиник тадқиқотларни ўтказиш тартиби ҳам аниқ белгиланган. Унга кўра, тиббий жиҳознинг хавфсизлик даражасидан келиб чиқиб, клиник тадқиқотларга камида 20 нафар субъект жалб этилиши шарт. Бу талаб инсон саломатлиги учун эҳтимолий хавфларни камайтириш ва тиббий жиҳозларнинг ишончлилигини таъминлашга қаратилган.

Teglar

Mavzuga oid