Май ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Bugun 09:251 daqiqa

Ўзбекистонда 2026 йил май ойи одатдагидан иссиқроқ бўлиши кутилмоқда, ой бошида эса ёмғир ва шамолли об-ҳаво сақланиб қолади.

Май ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди © vaqt.uz

Ўзбекистонда 2026 йил май ойи учун берилган прогнозларга кўра, ўртача ҳарорат иқлимий меъёрдан 1,5–2 даражага юқори бўлади. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ой давомида ҳарорат босқичма-босқич ошиб бориши кутилмоқда.

Ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳарорат асосан 24–27 даража атрофида бўлади. Иккинчи ярмига келиб эса бу кўрсаткич 28–31 даражагача кўтарилади. Айрим кунларда ёзга хос иссиқ кузатилиб, ҳаво ҳарорати 34–37 даражагача, баъзи ҳудудларда эса ундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Май ойининг дастлабки кунлари нисбатан беқарор об-ҳаво бўлади

Қисқа муддатли ёмғирлар, момақалдироқ ва кучли шамол айрим ҳудудларда кузатилиши мумкин. Бу даврда тунги ҳарорат 13–18 даража, кундузи эса 22–27 даража атрофида бўлади.

Ой ўртасидан бошлаб ҳарорат аста-секин ошиб боради. Ой охирига келиб тунги ҳарорат 18–23 даражага, кундузги ҳарорат эса 30–35 даражагача етади. Шу тариқа, май ойининг иккинчи ярмида барқарор иссиқ ҳаво шаклланади.

Май ойидаги ёғин миқдори

Прогнозларга кўра, май ойида ёғингарчилик март ва апрел ойларига нисбатан камроқ бўлади. Аксарият ҳудудларда ойлик ёғин миқдори 20–45 мм ни ташкил этса, тоғолди ва тоғли ҳудудларда бу кўрсаткич 50–90 мм гача етиши мумкин.

Шу билан бирга, ёғингарчиликлар асосан қисқа муддатли бўлиб, кучли шамол ва момақалдироқ билан кечиши мумкин. Айрим ҳолларда қисқа вақт ичида кўп миқдорда ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда сел келиш хавфини юзага келтиради.

Teglar

Mavzuga oid