
Озарбойжон қидирувда бўлган Эрон фуқаросини Ўзбекистонга топширди
Фирибгарликда айбланган 55 ёшли шахс 2025 йилда Озарбойжон ҳудудида қўлга олинган.

Халқаро қидирувда бўлган Эрон фуқароси Имони Али Абдуллоҳ Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Озарбойжон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилшича, Озарбойжон жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда. Хусусан, Озарбойжон Бош прокуратураси фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган 1970 йилда туғилган Эрон фуқаросига нисбатан Ўзбекистон томонининг сўровини қаноатлантирган.
Тергов материалларига кўра, Имони Али Абдуллоҳ 2025 йилда Озарбойжон ҳудудида қўлга олинган.
Экстрадиция тўғрисидаги қарор 2002 йил 7 октабрда қабул қилинган «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенция талабларига мувофиқ қабул қилинган.





