Logo

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Bugun 10:471 daqiqa

Ҳудудлар кесимида энг кўп автотранспорт воситаси Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди © Vaqt.uz

2026-йилнинг 1-июл ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 982 минг 516 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, аҳолига тегишли умумий автотранспорт воситаларининг асосий қисми енгил автомобиллар ҳиссасига тўғри келмоқда — 4 млн 618 минг 719 дона. Қолган транспорт воситалари орасида 343 минг 375 та юк автомобили, 7 минг 508 та микроавтобус, 7 минг 128 та махсус транспорт воситаси ва 5 минг 786 та автобус бор.

Энг кўп автомобиллар қаерда?

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда жисмоний шахсларга тегишли 637 минг 706 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.

Ундан кейин Фарғона вилояти 573 минг 472 та ва Самарқанд вилояти 563 минг 72 та автотранспорт воситаси билан кейинги ўринларни эгаллаган. Қашқадарё вилоятида 457 минг 457 та, Тошкент вилоятида эса 476 минг 148 та транспорт воситаси аҳоли номида расмийлаштирилган.

Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилган — 110 минг 122 та. Жиззах вилоятида 145 минг 392 та, Навоий вилоятида эса 156 минг 745 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди | Vaqt.uz