Logo

Ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга сафар қилмоқда

Kecha 16:351 daqiqa

2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида 3,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга туристик сафар қилди. Энг оммабоп йўналишлар рўйхатида қўшни давлатлар етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга сафар қилмоқда © vitvesti.by

2026-йилнинг январ–июн ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 минг нафарга кўп.

Энг кўп сафарлар қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келди. Рейтингда Қирғиз Республикаси 1 млн 547,6 минг нафар турист билан биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринда Қозоғистон 667,7 минг нафар билан қайд этилган бўлса, учинчи ўринни Тожикистон 619,5 минг нафар билан эгаллади.

ТОП-10 йўналиш

Тўртинчи ўриндан Россия жой олди. 6 ой давомида 183,8 минг нафар ўзбекистонлик ушбу давлатда сафар қилган.

Кейинги ўринларда Саудия Арабистони (153,6 минг нафар), Туркия (127,2 минг нафар), БАА (41,8 минг нафар), Хитой (36,5 минг нафар), Миср (25,9 минг нафар) ва Ветнам (23,4 минг нафар) қайд этилди.

Маълумотлардан кўринишича, ўзбекистонликлар энг кўп қўшни давлатларга сафар қилган. Шу билан бирга, зиёрат ва дам олиш туризми оммабоп бўлган мамлакатлар ҳам энг кўп танланган йўналишлар қаторида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга ярим йил давомида 6,5 миллиондан ортиқ сайёҳ келганлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга сафар қилмоқда | Vaqt.uz