«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

Kecha 11:511 daqiqa

Йирик миқдордаги давлат мулкини талон-тарож қилишда гумонланаётган собиқ раҳбарга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинди.

«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Турсунқулович Аҳмедов халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда «Interpol» берган эълонда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, собиқ раис Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.

Манбаларга кўра, айни пайтда жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тергов органлари томонидан комплекс равишда текширилмоқда.

Маълумот учун, 2024 йил октябр ойида Ахмедов Дилшод «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. У 2021 йил январидан «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида, 2024 йил январдан эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳозирда «Ўзметкомбинат»ни 2025 йил август ойига тайинланган тадбиркор Баҳодир Абдуллаев бошқаради.

Teglar

Mavzuga oid