Саида Мирзиёева театрлар фаолияти билан танишди

Bugun 11:351 daqiqa

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева узоқ вақтдан буён таъмирталаб бўлган биноларни тиклаш ва молиялаштириш ишлари учун масъул шахслар тайинлаб, вазиятни ўз назоратига олганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева театрлар фаолияти билан танишди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги бир қатор маданий муассасалар фаолияти билан танишди. У пойтахтдаги учта театрни кўздан кечириб, уларнинг жорий ҳолатини баҳолади.

Қайд этилишича, Тошкент театрларида ижодий муҳит доим фаол бўлиб келган. Бироқ, кўплаб театр биноларининг моддий-техник базаси эскиргани ва давлат кўмагига муҳтожлиги аниқланган.

Хусусан, Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда «Арена» ётоқхонаси биноларида узоқ вақтдан буён таъмирлаш ишлари амалга оширилмагани таъкидланган.

«Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади. Нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим», деди Саида Мирзиёева.

Teglar

Mavzuga oid