Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?

Bugun 14:251 daqiqa

Ўзбекистонда Марказий банки банклар кесимида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда? © sibdom.ru

2026-йил 27-апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 22,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан илк бор эълон қилинган расмий маълумотларда кўриш мумкин.

Банклар кесимида ставкалар ўртасидаги фарқ сезиларли даражада сақланмоқда. Энг паст ва энг юқори кўрсаткичлар орасида қарийб 6 фоиздан ортиқ тафовут мавжуд.

Энг паст фоиз ставкаси 19,9 фоиз билан «Aloqabank» томонидан таклиф этилмоқда. Ўтган ҳафтада «Aloqabank» ипотека кредитларини 18 фоиздан таклиф қилаётганди.

Шунингдек, «Milliy bank» (20,7 фоиз), «SQB» (21,1 фоиз) ва «Agrobank» ҳамда «Ipoteka bank» (21,6 фоиздан) каби йирик молия институтлари нисбатан паст ставкаларни сақлаб турибди. «Hamkorbank»да бу кўрсаткич 22,0 фоизни ташкил этган.

Ўрта диапазондаги банклар қаторига «Xalq banki» (23,1 фоиз), «Orient Finance Bank» (23,5 фоиз) ва «BRB» (24,0 фоиз) киради. Шунингдек, «Mikrokreditbank»да ипотека кредити бўйича ставка 24,6 фоиз даражасида қайд этилган.

Юқори сегментда эса ставкалар 24,9 фоиздан юқори. Жумладан, «Asakabank» ва «Ipak Yo‘li bank» (24,9 фоиздан), «Open bank» (25,0 фоиз), «Davr bank» (25,2 фоиз) ва «Trastbank» (25,3 фоиз) шу гуруҳга киради.

Шу билан бирга, «Infinbank» (25,8 фоиз), «Turon bank» (25,9 фоиз), «Asia Alliance bank» ва «Universal bank» (26,0 фоиздан) энг юқори ставкаларни таклиф этмоқда.

photo_2026-04-30_13-58-22

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк микрокредитлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилганди.

Teglar

Mavzuga oid