Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Bugun 10:251 daqiqa

Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида «E» гуруҳида рақибларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди © ЎФА

Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилари 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ўз рақибларини билиб олди. Маросим Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш жараёнида аниқланди. Мусобақа 19 ноябрдан 13 декабргача Қатарнинг «Espayr» академия майдонларида ўтказилади.

image_2026-05-22_08-45-00

Ўзбекистон терма жамоаси «E» гуруҳида Италия, Кот-д’Ивуар ва Ямайкага қарши баҳс олиб боради.

Қуръа натижаларига кўра, бошқа гуруҳлар қуйидагича шаклланди:

«A»: Қатар, Миср, Панама, Греция

«B»: Жанубий Корея, Эквадор, Янги Календон, Африка плей‑офф ғолиби

«C»: Аргентина, Австралия, Дания, Африка плей‑офф ғолиби

«D»: Франция, Саудия Арабистони, Гаити, Уругвай

«F»: Сенегал, Хорватия, Тожикистон, Куба

«G»: Мали, Белгия, Янги Зеландия, Вьетнам

«H»: Испания, Фижи, Марокаш, Хитой

«I»: Бразилия, Ирландия, Коста-Рика, Танзания

«J»: АҚШ, Чили, Черногория, Жазоир

«K»: Мексика, Камерун, Венесуэла, Руминия

«L»: Япония, Колумбия, Гондурас, Сербия

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилги Жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси чорак финалгача етиб, Италияга 1:2 ҳисобида имкониятни йўқотган эди. Ўшандаги қизил карточка учун дисквалификацияланган Асилбек Алиев 2026-йилги Осиё Кубогининг ярим финалида майдонга қайтган.

Teglar

Mavzuga oid