Озарбайжонда кичик ва ўрта бизнес учун ягона молиявий платформа яратилади

Bugun 19:581 daqiqa

Озарбайжон ҳукумати кичик ва ўрта бизнес субъектларининг молиявий ресурсларга етиб боришини осонлаштириш мақсадида ягона рақамли молиявий платформа ишга туширишни режалаштирмоқда.

Озарбайжонда кичик ва ўрта бизнес учун ягона молиявий платформа яратилади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев томонидан тасдиқланган «2027–2030 йилларда молиявий инклюзивликни кенгайтириш давлат дастури» доирасида микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар белгиланди.

Ҳужжатга кўра, мамлакатда кичик ва ўрта бизнес субъектларини ваколатли кредит ташкилотлари билан боғлайдиган ҳамда имтиёзли молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш имконини яратадиган ягона платформа ишлаб чиқилади. Бу тизим тадбиркорлар учун давлат молиявий дастурларига мурожаат қилиш жараёнини соддалаштириши кутилмоқда.

Лойиҳанинг асосий ижрочиси

Лойиҳанинг асосий ижрочиси сифатида Озарбайжон инновациялар ва рақамли ривожланиш агентлиги белгиланган. Шунингдек, жараёнга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ипотека ва кредит-кaфолат жамғармаси жалб этилади. Озарбайжон Марказий банки эса ташаббус бўйича тавсиялар беради.

Дастурни амалга ошириш 2027–2028 йилларга мўлжалланган. Илк босқичда молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга оид халқаро тажрибалар ўрганилади ва ягона платформанинг прототипи ишлаб чиқилади.

Якуний босқичда эса давлатнинг барча молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини бирлаштирувчи тўлиқ функционал рақамли платформа ишга туширилиши режалаштирилган. Расмийлар бу орқали тадбиркорларнинг молия ресурсларига кириш имконияти сезиларли даражада яхшиланишини кутмоқда.

Teglar

Mavzuga oid