ЖЧ-2026. Колумбия Конгони, Хорватия Панамани мағлуб этди
Натижада Ўзбекистон миллий жамоасида гуруҳдан чиқиш имконияти сақланиб қолди.

Жаҳон чемпионатида 2-тур баҳслри якунланди.
К гуруҳида Колумбия (6) Конго ДР (1) устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-офф йўлламасини қўлга киритди. Аввалроқ бу гуруҳда. Ўзбекистон (0) Португалияга (4) 0:5 ҳисобида ютқазганди.
Шу тариқа да кейинги босқичга чиқиш учун ҳамон имконият сақланиб қолмоқда. Бунинг учун жамоа сўнгги турда Конгони енгиши ва энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида бўлиши керак. Яъни қолган гуруҳлардаги натижаларга ҳам боғлик бўлади — 12 та гуруҳдан энг яхши 8 та 3-ўрин эгалари плей-оффга йўл олади.
L гуруҳида Хорватия (3) Будимирнинг голи эвазига Панамани (0) мағлубиятга учратиб, рақибини гуруҳда қолдириб кетди. Аввалроқ Англия (4) ва Гана (4) ўзаро голсиз дуранг қайд этганди.
ЖЧ-2026. 3-тур. 23 июн
К гуруҳи
Колумбия — Конго ДР 1:0
Гол: Мунос (76).
Колумбия — Варгас, Мунос, Санчес, Лукуми, Мохика, Пуэрта, Лерма, Ариас (Риос, 77), Родригес (Кинтеро, 58), Диас, Суарес (Кордоба, 58).
Конго ДР — Мпаси, Ван-Биссака, Мбемба, Туанзебе, Капуади, Масуаку (Ж.Кайембе, 72), Мукау (Садики, 46), Мутуссами (Мбокю, 82), Э.Кайембе (Пикел, 72), Висса, Бакамбу (Банза, 57)
Огоҳлантиришлар: Лукуми (56), Пикел (90+3), Лерма (90+4).
L гуруҳи
Панама — Хорватия 0:1
Гол: Будимир (54).
Панама — Москера, Мурилло, Рамос (Уотерман, 71), Кордоба, Андраде, Блэкмэн (Дэвис, 90), Мартинес, Ҳарви, Барсенас (Родригес, 90), Родригес, Фажардо (Лондоно, 83).
Хорватия — Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол (Крамарич, 46), Модрич (Марио Пашалич, 81), Ковачич (П.Сучич, 72), Марко Пашалич (Л.Сучич, 72), Батурина, Перишич, Муса (Будимир, 46).
Огоҳлантиришлар: Барсена (61), П.Сучич (90+2).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





