Logo

Шавкат Мирзиёевнинг глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ню Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеяси томонидан «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги муҳим резолюция аъзо давлатларнинг мутлақ кўпчилик овози билан қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди © Foto: president.uz

Ню Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюцияни аъзо давлатларнинг мутлақ кўпчилик овози билан қабул қилди.

Мазкур ташаббус илк бор 2020-йил сентябр ойида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган эди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон дипломатларининг фаол иштироки билан ушбу ғоя халқаро ҳужжат шаклига келтирилди.

Овоз бериш якунларига кўра, резолюцияни 167 давлат қўллаб-қувватлади. Шунингдек, 61 мамлакат, жумладан Австрия, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Бразилия ва Испания ҳужжатнинг ҳаммуаллифи сифатида иштирок этди.

Тошкент тажрибаси эътироф этилди

Резолюцияда Ўзбекистоннинг парламент дипломатияси соҳасидаги тажрибасига алоҳида ўрин берилган. Хусусан, Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеяси муваффақиятли ўтказилгани ва унда қабул қилинган Тошкент декларацияси эътироф этилган.

Ҳужжат парламентлар орқали ижтимоий ривожланишни рағбатлантириш, аёллар ва ёшларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтиришга чақиришни назарда тутади.

Шунингдек, ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш резолюциянинг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этилган.

Халқаро эътироф

Резолюциянинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда БМТ майдонида илгари сураётган халқаро ташаббусларидан яна бири кенг қўллаб-қувватланганини англатади.

Бу қарор мамлакатнинг парламент дипломатияси, ижтимоий ривожланиш ва инклюзив бошқарув соҳасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганини кўрсатади.

Teglar

Mavzuga oid