add

Саидов ҳамда Ўзбекистоннинг куч тузилмалари раҳбарлари Эрдўған қабулида бўлди

Kecha 23:241 daqiqa

Учрашув аввалида Бахтиёр Саидов Туркия раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини етказди.

Саидов ҳамда Ўзбекистоннинг куч тузилмалари раҳбарлари Эрдўған қабулида бўлди© Фото: t.me/bakhtiyor_saidov

Бугун, 20 январ куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон делегациясини қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, ички ишлар вазири Азаз Тошпўлатов, мудофаа вазири генерал-маёр Шуҳрат Холмуҳамедов ва Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-лейтенат Баҳодир Қурбонов иштирок этган.

Учрашув аввалида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари ва эзгу тилакларини Туркия раҳбарига етказган.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ижобий ривожланиш суръатини кўрсатаётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун энг қулай шароитларни яратаётганини таъкидладик», - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Учрашув доирасида вазирликлар ва идоралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган «4+4» механизми муҳокама қилинган.

«Бугунги “4+4” механизми доирасидаги учрашув ҳукуматларимизнинг турли идоралари ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланаётганининг яна бир исботидир. Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам бор имкониятларини Раҳбарларимиз ўртасида эришилган барча келишувларни амалга оширишга йўналтирадилар», - дея ёзди Бахтиёр Саидов.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Анқара шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашган.

Teglar

Mavzuga oid