«Demokrat.uz» раҳбари товламачиликда гумон қилинмоқда

Kecha 09:182 daqiqa

Тошкентда «Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши очилди. ИИББ улар 50 минг доллар талаб қилганини маълум қилди.

«Demokrat.uz» раҳбари товламачиликда гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан «Demokrat.uz» интернет нашри раҳбари Фазлиддин Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати расмий ахборот тарқатди.

Маълумотга кўра, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди — товламачилик айби билан иш очилган. Тергов органлари уларни тадбиркордан йирик миқдорда пул талаб қилишда гумон қилмоқда.

Тергов версиясига кўра, 2025 йил 15 декабр куни блогер Сергели туманидаги автосалон фаолиятини обрўсизлантирувчи видеоматериал тайёрлаб, уни интернет тармоқларига жойлаштирган. Бу ҳолат тадбиркорнинг ишчанлик обрўсига путур етказгани айтилади.

 

Айблов тафсилотлари

Расмий маълумотда қайд этилишича, Меҳмонов ва Ғоипназаров видеони ижтимоий тармоқлардан ўчириш ҳамда тадбиркорни обрўсизлантирувчи алоҳида материални оммавий ахборот воситаларида эълон қилмаслик эвазига жабрланувчидан 50 минг доллар талаб қилган.

2026 йил 29 январ куни Меҳмонов жабрланувчидан 3 минг доллар олгани, 10 феврал куни эса 17 минг долларни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан далилий ашёлар билан ушлангани билдирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ИИББ иш бўйича қўшимча маълумотлар кейинчалик тақдим этилишини маълум қилган.

Кеча, 11-феврал куни Vaqt.uz ўз манбаларига таяниб, Меҳмонов ушлангани ҳамда айни вақтда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида сақланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 46

Barchasi

Mavzuga oid