Энг қиммат Мирободда: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари қандай?

Kecha 18:391 daqiqa

2026 йил бошида Тошкентда ижара бозори яна қимматлашди. Пойтахтда 1 кв метр учун ўртача ижара нархи 8,8 долларга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 9 фоиз юқори.

Энг қиммат Мирободда: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари қандай?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2026 йил январь ойи учун Ўзбекистон кўчмас мулк бозори динамикаси бўйича таҳлилни тақдим қилди.


Унга кўра, январ ойида пойтахтда уй-жой ижарасининг ўртача қиймати 1 кв метр учун қарийб 8,8 долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга юқори дегани.


Ижара нархларининг энг юқори кўрсаткичи пойтахтнинг Миробад (11,1 доллар), Шайхонтоҳур (10,9 доллар) ва Яккасарой (10,3 доллар) туманларида бўлиб турибди. Бу туманларда ижара нархи 1 кв. метр учун ўртача 11 доллар атрофида.

rasm


Айни пайтда ижара нархларининг ўсиш суръатлари жадаллашуви Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо-Улуғбек туманларида кўпроқ кузатилиб, ушбу ҳудудларда йиллик ўртача ўсиш қарийб 13 фоизни ташкил этмоқда.


Бундан ташқари, январда Тошкент шаҳрида иккилламчи уй-жой бозорида 1 кв метр учун ўртача нарх деярли 1120 долларга етди ва ойлик ҳисобда 0,6 фоизга ошди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса нархлар қарийб 2 фоизга ўсди.


Иккилламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши Яккасарой (5,7 фоиз) ва Мирабад (4,3 фоиз) туманларида қайд этилди.


Шу билан бирга, пойтахтнинг бирламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши нисбатан юқори бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан янги қурилган уй-жойларда 1 кв метр учун ўртача нарх 9 фоиздан кўпроққа ошди.


Бирламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши Миробад (18,4 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек (17,3 фоиз) туманларида қайд этилди.

Teglar

Mavzuga oid