add

Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди

Kecha 21:401 daqiqa

Лойиҳа давлат раҳбари Садир Жапаровнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлови остида амалга оширилмоқда.

Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Қирғизистон фуқаролари учун мўлжалланган бепул меҳмонхона мажмуаси қурилиши расман бошланди. Бу ҳақда президент администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков маълум қилди, дея ёзмоқда 24.kg.

Ўрунбековга кўра, янги бино Саудия Арабистонига келаётган қирғизистонликларнинг, жумладан, ҳаж зиёратини адо этувчилар ва таълим олувчиларнинг бепул яшаши учун мўлжалланган. Лойиҳа давлат раҳбари Садир Жапаровнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлови остида амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, қурилишни якунлаш муддатлари, молиялаштириш ҳажми ва объектни фойдаланишга топширишнинг аниқ санаси ҳозирча очиқланмаган.

Teglar

Mavzuga oid