add

Ўзбекистонлик сайёҳлар Тайландда ҳалокатга учради

11 январ куни ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ўзбекистонлик сайёҳлар Тайландда ҳалокатга учради

Тайланд Қироллигининг Пхукет ороли яқинида содир бўлган катер ҳалокатида Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқароси бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 11 январ куни юз берган. Ҳалокат оқибатида ўзбекистонлик фуқаролардан икки нафари енгил тан жароҳати олган ва маҳаллий шифохонага ётқизилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, тўлиқ соғайган ҳолда белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жабрланган фуқароларнинг барча тиббий ҳамда бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

«Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келган», — дейилади хабарда.

Teglar

Mavzuga oid