add

Рамзан Қодировнинг буйраклари ишдан чиққан, Кремл ворис қидирмоқда — ОАВ

Bugun 14:001 daqiqa

Украина разведкасига кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйраклари ишдан чиқиб, диализга уланган, Кремл эса Чеченистон раҳбарлиги учун эҳтимолий номзодларни муҳокама қилмоқда.

Рамзан Қодировнинг буйраклари ишдан чиққан, Кремл ворис қидирмоқда — ОАВ

Украина Мудофаа вазирлигига қарашли Бош разведка бошқармаси (ГУР) манбасига кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиги кескин ёмонлашган. Манбалар унинг буйраклари ишдан чиққанини, Қодиров диализ муолажасида эканини ва шифокорлар унинг кейинги аҳволи борасида ҳозирча ҳеч қандай прогноз бермаётганини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Қодиров ҳозир Чеченистондаги шахсий клиникасида даволанмоқда. Унинг атрофига оилавий клан — тейп аъзолари тўпланган, айрим қариндошлар ҳатто бошқа давлатлардан ҳам етиб келган.

Рамзан Қодиров соғлигининг оғирлашиши фонида Кремлда Чеченистонга янги раҳбар тайинлаш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. ГУР манбасига кўра, Москва учун «энг қулай» номзодлар рўйхати шакллантирилган.

Эҳтимолий ворислар орасида Давлат думаси депутати Магомед Даудов, махсус ҳарбий тузилмалар қўмондони Апти Алаудинов ҳамда Қодировнинг тўнғич ўғли — Аҳмат Қодиров тилга олинмоқда.

Аввалроқ Рамзан Қодиров 20 ёшли ўғли Аҳмат Қодировни Чеченистон ҳукумати раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлагани хабар қилинган эди; у шу билан бирга спорт вазири лавозимини ҳам сақлаб қолган.

Teglar

Mavzuga oid