add

Тошкентда автосаройда автобус ёниб кетди

Bugun 11:381 daqiqa

Мирзо Улуғбек туманидаги автобус саройида «MAN» русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Тошкентда автосаройда автобус ёниб кетди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 5-сонли автобус саройи ҳудудида «MAN» русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ФВББ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 13 январ куни тунги соат 02:16 атрофида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида инсонлар ҳаёти ва соғлиғига зиён етмаган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тинчлик кўчасида жойлашган автобус саройида ёнғин ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг, қутқарув экипажлари соат 02:22 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин ўчириш ишлари тезкор ташкил этилган ва соат 02:32–02:40 оралиғида аланга тўлиқ бартараф этилган.

Текширувлар натижасида ёнғин 5-автобус саройига тегишли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган «MAN A22 CNG» русумли автобусда юзага келгани аниқланган. Автобус 101-сонли йўналишда ҳаракат қилган бўлиб, кун давомида қатновларни тўлиқ бажарганидан сўнг сарой ҳудудига қўйилган.

Тошшаҳартрансхизмат маълумотларига кўра, ҳайдовчи кунлик техник кўрикдан ўтган ҳолда автобусни соз ҳолатда эксплуатация қилган. Шундан сўнг ҳайдовчи «Даврон сифатли газ» МЧЖ газ қуйиш шахобчасига бориб, автобусга газ қуйдирган ва соат 23:29 да филиал ҳудудига қайтиб келиб автобусни эшикларини ёпган ҳолда сафга қўйган.

Ҳозирда ёнғиннинг аниқ келиб чиқиш сабаблари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid