«Mercedes-Benz» фойдаси қарийб икки баробарга қисқарди

Kecha 16:551 daqiqa

2025 йил якунларига кўра, «Mercedes-Benz» фойдаси 10,4 миллиард еврoдан 5,3 миллиард еврoгача тушиб кетди. Компания хабарига кўра, тушум ҳам 9 фоизга камайиб, 145,6 миллиард еврoни ташкил этган.

«Mercedes-Benz» фойдаси қарийб икки баробарга қисқарди

Германиянинг «Mercedes-Benz» компанияси 12 феврал куни маълум қилишича, йиллик фойда сўнгги олти йилдаги энг паст даражага тушган. «Mercedes» сўнгги бор 2019 йилда бундан ҳам паст – 1,64 миллиард еврo фойда кўрсатган эди. 2025 йил якунларига кўра тушум 9 фоизга қисқариб, 145,59 миллиард еврo бўлган. Таҳлилчиларга кўра, молиявий кўрсаткичлар пасайишига Европа ва Хитойда талабнинг камайиши, шунингдек, АҚШнинг бож тўловлари сабаб бўлган.

Ўтган йили «Mercedes» жами 2,1 миллионга яқин турли хил автомобил сотган. Шундан 1,8 миллиони енгил автомобиллар бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 9 фоизга кам. Айниқса, Хитойдаги сотувлар 19 фоизга қисқаргани сезиларли бўлган. Шу билан бирга, Хитой «Mercedes» учун энг муҳим бозор бўлиб қолмоқда – 2025 йилда компания барча енгил автомобилларининг қарийб учдан бир қисмини айнан шу ерда сотган.

2026 йилда фойда ўсиши кутилмоқда

«Mercedes» бош директори Ола Каллениуснинг айтишича, молиявий натижалар прогнозларга мос келган ва улар «самарадорлик, тезкорлик ва мослашувчанликка аниқ эътибор қаратилиши» билан боғлиқ.

Компания 2026 йилда консолидация қилинган тушум ҳозирги даражада қолишини, аммо операцион фойда сезиларли даражада ошишини кутмоқда. DPA агентлигининг ёзишича, «Mercedes» қийин вазиятга жавоб сифатида ўтган йилдаёқ харажатларни қисқартириш дастурини эълон қилган. Режага кўра, 2027 йилга қадар ишлаб чиқариш ва доимий харажатлар 10 фоизга камайтирилиши керак.

Teglar

Mavzuga oid