
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
5–9 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бир қатор вилоятларнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи кучаяди.

Ўзгидромет 5–9 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келишини маълум қилди.
Жумладан:
— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралмоқда.





