add

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

26.01.2026 | 12:171 daqiqa

Январ ойи охирида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши туфайли бир қатор вилоятларнинг тоғли туманларида хавфли ҳолат юзага келиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

2026 йилнинг 27–30 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфини оширади. Шу муносабат билан гидрометеорологик хизмат томонидан аҳоли ва йўл ҳаракати иштирокчиларига огоҳлантириш берилди.

Хавф эълон қилинган ҳудудлар

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, зарурат бўлмаган ҳолларда тоғ йўлларига чиқмаслик сўралмоқда.

Teglar

Mavzuga oid