add

Эрон намойишларда 30 минг киши ҳалок бўлганини рад этди

26.01.2026 | 12:401 daqiqa

«Time» журнали Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаларига таяниб, Эрондаги норозилик намойишлари давомида ҳалок бўлганлар сони расмий маълумотлардан бир неча баробар юқори бўлиши мумкинлиги, 2 кун ичида 30 минг киши ўлганини хабар қилган эди. Эрон ТИВ буни рад этди

Эрон намойишларда 30 минг киши ҳалок бўлганини рад этди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий «Time» журнали томонидан Эронда 8–9 январ кунлари бўлиб ўтган намойишлар давомида ҳалок бўлганлар сони 30 минг кишига етиши мумкинлиги ҳақида берилган маълумотни ёлғон деб атади. Бақоийнинг баёноти Х ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

«Time» журнали Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар юқори лавозимли манбасига таянади. АҚШда жойлашган HRANA ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса бошқа ҳисоб-китобларни келтиради. Унинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар сони 5,5 минг кишини ташкил қилади. Яна 17 мингта тасдиқланмаган ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.

Эрондаги намойишлар 28 декабрь куни – миллий валютанинг қулаши ва нархларнинг кескин ошиши ортидан бошланган. Норозилик намойишлари иштирокчилари сиёсий режимни алмаштиришни талаб қилган. Эрон ислом республикаси ҳокимияти намойишлар пайтида 3,1 минг нафар норозилик иштирокчиси ҳалок бўлганини тасдиқлади. Эрон расмийлари 23 январ куни эълон қилган маълумотларга кўра, намойишлар оқибатида 3117 киши ҳалок бўлган. Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг айтишича, улар орасида 2427 нафар тинч аҳоли ва хавфсизлик ходимлари, шунингдек 690 нафар «террорчи» бор.

Тартибсизликлар бостирилгани ҳақида Эрон ҳукумати 21 январ куни маълум қилди.

Teglar

Mavzuga oid