add

«Google» фойдаланувчилар овозини яширинча тинглагани учун 68 млн доллар тўлайди

Kecha 18:352 daqiqa

Овозли ёрдамчи орқали фойдаланувчиларнинг суҳбатлари ёзиб олингани ҳақидаги даъво АҚШ судида келишув билан якунланди.

«Google» фойдаланувчилар овозини яширинча тинглагани учун 68 млн доллар тўлайди

«Google» компанияси смартфон фойдаланувчиларининг махфийлигини бузгани ҳақидаги даъвони ҳал қилиш учун 68 млн доллар тўлашга рози бўлди. Мазкур ишда компания овозли ёрдамчиси орқали шахсий суҳбатларни ноқонуний равишда ёзиб олиш ва улардан мақсадли рекламада фойдаланишда айбланган, дея хабар қилди «Reuters».

Суд жараёни

23 январ куни АҚШнинг Калифорния штати, Сан-Хосе шаҳридаги федерал судга жамоавий даъво бўйича дастлабки келишув тақдим этилди. Келишувни АҚШ округ суди судьяси Бет Лабсен Фриман тасдиқлаши лозим. Агар у маъқулланса, иш расман якунланади.

Айблов

Фойдаланувчилар «Alphabet» таркибига кирувчи «Google»ни «Google Assistant» фаоллашган пайтда шахсий суҳбатларни ёзиб олганликда айблади. Даъво аризаларида айтилишича, ушбу маълумотлар кейинчалик мақсадли реклама тарқатишда қўлланган.

«Google Assistant» одатда «Салом, Google» ёки «OK, Google» каби калит сўзларга жавоб беради. Аммо айрим ҳолларда фойдаланувчиларнинг оддий сўзлари нотўғри равишда калит сўз сифатида қабул қилиниб, ёрдамчи фаоллашган. Бу ҳолат «сохта фаоллаштириш» деб аталиб, натижада реклама эълонлари пайдо бўлгани даъво қилинган. Тизим ишлаш тамойили жиҳатдан «Siri»га ўхшатилган.

Компания позицияси

«Google» ҳар қандай қонунбузарликни рад этди. Шу билан бирга, суд ҳужжатларига кўра, компания суд жараёни билан боғлиқ хавф-хатар, харажатлар ва ноаниқликларни камайтириш мақсадида келишувга борган. Келишув 2016 йил 18 майдан кейин «Google» қурилмаларини сотиб олган ёки сохта фаоллаштиришга дуч келган фойдаланувчиларга нисбатан амал қилади.

Teglar

Mavzuga oid