add

Ўзбекистонлик аёл учун турк аёллари юриш қилди

26.01.2026 | 15:352 daqiqa

Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Хакимованинг ўлими ортидан турк аёллари норозилик юриши ўтказиб, адолат талаб қилди.

Ўзбекистонлик аёл учун турк аёллари юриш қилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро Дурдона Хакимованинг фожиали ўлими жамоатчилик орасида катта резонансга сабаб бўлди. Воқеадан сўнг шаҳарнинг Шишли туманида турк аёллари ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар иштирокида оммавий норозилик юриши ўтказилди. Намойишчилар марҳум учун адолат талаб қилиб, аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кескин позиция билдиришди.

photo_2026-01-26_15-39-35

Дурдона Хакимова ким?

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Дурдона Хакимованинг жасади Истанбулнинг Шишли туманидаги чиқинди контейнеридан топилган. Ҳолат жиноят сифатида баҳоланиб, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов ишлари бошланган. Мазкур воқеа Туркияда аёллар хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

photo_2026-01-26_15-39-29

Норозилик юриши

Норозилик юришида қатнашган аёллар бу фожиа якка ҳолат эмаслигини, мамлакатда аёл қотилликлари билан боғлиқ муаммолар тизимли тус олганини таъкидлади. Улар аёлларни ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини кучайтириш ва жиноятларга нисбатан кескин жазо чораларини қўллашни талаб қилди.

photo_2026-01-26_15-39-23

Норозилик пайтида «Ўлдирилган аёллар — бизнинг исёнимиз», «Сен ҳеч қачон ёлғиз эмассан» каби шиорлар айтилди

Юриш давомида иштирокчилар жамиятни сукут сақламасликка чақириб, ҳар бир аёлнинг ҳаёти қадрли эканини уқтиришга уринди. Намойишчилар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашда жамоавий масъулият муҳимлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият эътиборини ҳам ушбу масалага қаратди.

Турк жамоатчилиги ва фаоллар Дурдона Хакимованинг ўлими холисона тергов қилиниши ва айбдорлар қонун олдида жавоб бериши шартлигини билдирди. Улар адолат тикланмагунча курашни давом эттиришини маълум қилди.

Teglar

Mavzuga oid