
2025 йилда Россия Ўзбекистонга 7 млрд метр куб газ экспорт қилган
Қозоғистондан орқали ўтадиган «Марказий Осиё – Марказ» қувури Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни 30 фоизга ошириш имконини берган.

2025 йилда Россия Қозоғистондан ўтадиган «Марказий Осиё – Марказ» қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширди. Мазкур йўналишдаги экспорт ҳажми 7 миллиард куб метрдан ошиб, ўтган йилга нисбатан тахминан 30 фоизга ўсган. Бу ҳақда Tass нашри Халқаро энергетика маълумотларига таяниб, хабар берди.
Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Россия газ экспортида Европа улуши қисқариб, Осиё йўналишлари устувор аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистонга газ етказиб бериш Қозоғистон ҳудуди орқали амалга оширилган бўлиб, транзит инфратузилмасидан самарали фойдаланиш экспорт ўсишига хизмат қилган.
Осиёга бурилиш
Ҳисоботда қайд этилишича, 2025 йилда Россиянинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми ҳам 25 фоизга ошган. «Сибир кучи» қувури орқали Хитойга экспорт қилинган газ ҳажми қарийб 39 миллиард куб метрга етган. Бу Россия тарихида илк бор Хитойга етказиб берилган газ ҳажми Европа бозоридан ошиб кетганини англатади.
Газпром аввалроқ 2025 йилда Хитойга 38,8 миллиард куб метр газ етказиб берилганини маълум қилган. Шунингдек, компания Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга газ етказиб беришни 22,2 фоизга, Грузияга эса 40,4 фоизга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Хитойга газ сотишдан қанча ишлаб топгани ҳақида хабар берган эдик.





