add

Алишер Усмонов Ўзбекистонда Россия манфаатларини ҳимоя қилганми? Европа суди ҳукм эълон қилди

Bugun 17:362 daqiqa

FAZ нашри аввалроқ Алишер Усмонов ўз бойлигидан «Кремл манфаатлари ёки топшириғига кўра» фойдалангани, Ўзбекистонда Россия ҳукумати манфаатларини норасмий равишда ҳимоя қилгани ҳақида ёзган.

Алишер Усмонов Ўзбекистонда Россия манфаатларини ҳимоя қилганми? Европа суди ҳукм эълон қилди

Гамбург минтақа суди россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) наширига қарши киритган даъвосини қаноатлантирди. Суд қарорига кўра, нашр тадбиркорнинг Кремл билан алоқалари ва Ўзбекистонда Россия манфаатларини ҳимоя қилиши ҳақидаги маълумотларни тарқатишни тўхтатиши шарт. Бу ҳақда тадбиркорнинг вакиллари ва адвокатларига таяниб, «РБК» нашри хабар берди.

Мазкур суд қарори 23 январ куни эълон қилинган бўлиб, унда қайд этилишича, тақиқнинг ҳар бир бузилиши учун нашр 250 минг еврогача жарима тўлайди. Агар молиявий жазо қўллаш имкони бўлмаса, масъуллар икки йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Немис нашрининг маълумотлари таъқиқланди

Маълум қилишича, FAZ наширининг гўё Алишер Усмонов ўз бойлигидан «Кремл манфаатлари ёки топшириғига кўра» фойдалангани, Ўзбекистонда Россия ҳукумати манфаатларини норасмий равишда ҳимоя қилгани ва 2006 йилда «Коммерсант» газетаси сотиб олинганидан кейин унинг таҳририят сиёсатига аралашганлиги ҳақидаги баёнотларини тарқатиш суд томонидан тақиқланган.

Навалний айбловлари Европа судида асоссиз деб топилди

Шунингдек, Европа юрисдикцияси суди марҳум мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний томонидан миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан билдирилган айрим даъволарини тарқатишни тақиқлади. Хусусан, қарорга кўра, Усмонов гўё ўз бизнесига ҳомийлик эвазига Дмитрий Медведев билан боғлиқ тузилмаларга кўчмас мулк «ҳадя қилгани» ҳақидаги баёнотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилиши мумкин эмас. Шунингдек, суд 2002 йилда Усмонов «Газпром Инвестхолдинг» активларини «давлат мулкини ўз-ўзига сотиш» орқали қўлга киритгани ҳақидаги иддаоларни ҳам асоссиз деб топган.

Қайд этилишича, нашр тарқатган маълумотлардан Европа Иттифоқи санкцияларини асослаш учун фойдаланилган.

Санкциялар ва аввалги суд ишлари

Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатига киритилганидан сўнг, Усмонов Ғарб оммавий ахборот воситаларига қарши бир неча бор судга мурожаат қилиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Жумладан, ўтган йилнинг май ойида Гамбург суди Mediahuis Luxembourg S.A. медиа-холдинги наширларининг бизнесмен 2022 йилда ҳибсга олинган «Дилбар» суперяхтасининг эгаси экани ҳақидаги маълумотларини ҳақиқатга зид деб топган эди. 2024 ва 2025 йилларда Германияда Усмоновга қарши олиб борилган иккита тергов — пул ювиш ва санкциялар режимини бузиш бўйича суриштирув ишлари тўхтатилган.

Teglar

Mavzuga oid