add

Рустам Жўраев ИИВга қайтди

Bugun 16:011 daqiqa

Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев лавозимидан озод қилиниб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Рустам Жўраев ИИВга қайтди

2020 йилдан бери Миллий гвардия қўмондони лавозимида ишлаб келаётган Рустам Жўраев лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу тўғрисидаги тегишли қарори ва фармони қабул қилинди.

Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.

Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 2018 йилнинг феврал ойидан 2020 йил мартгача Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йилда у  Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Жўраевдан олдин Миллий гвардияни бошқарган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида ишлаган Баҳодир Тошматов яна қўмондон сифатида Миллий гвардияга қайтгани хабар қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid