add

Бухородаги икки қаватли уйда газ портлади

31.01.2026 | 13:211 daqiqa

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Бухородаги икки қаватли уйда газ портлади© Фото: Kun.uz

Бухоро вилояти Қоракўл туманининг «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган икки қаватли уй хонадонларидан бирида газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборорт хизмати маълумот берди.

Ҳодиса ҳақида 31 январ куни соат 08:23 да 112 ягона диспетчерлик тизими орқали хабар келиб тушган.

Хабар олингандан сўнг воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, шунингдек, бошқа тегишли хизматлар жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан маиший газ тўпланиши натижасида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Портлаш оқибатида уйда бўлган икки нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган. Уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳалок бўлганлар йўқлигини расман маълум қилди.

Teglar

Mavzuga oid