add

Кредит маблағини қиморда талон-тарож қилган банк ходими қўлга олинди

Kecha 15:451 daqiqa

Сохта ҳужжатлар орқали расмийлаштирилган 120 минг долларлик кредит интернет қимор ўйинларида талон-торож қилингани аниқланди.

Кредит маблағини қиморда талон-тарож қилган банк ходими қўлга олинди

Тошкент шаҳрида тижорат банки орқали ажратилган 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят фош этилди. Терговга қадар текширув натижаларига кўра, мазкур маблағлар интернет тармоқларидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга тикилган.

Текширув ишлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаати асосида ўтказилган. Унда Яшнобод туманида жойлашган банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи Э.Н. қатор шахслар билан ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Маълум бўлишича, Э.Н. «A.» МЧЖ масъул шахслари билан келишувга кириб, «B.B.» МЧЖ номига 120 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришган. Кейинчалик ушбу кредит маблағлари сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали нақдлаштириб олинган.

Тергов материалларига кўра, нақдлаштирилган маблағлар ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолиятига эмас, балки интернетдаги қимор ва юқори таваккалчиликка асосланган ўйинларга сарфланган. Натижада банк маблағларига катта миқдорда зарар етказилган.

Жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 228-моддаси — ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни қалбакилаштириш, улардан фойдаланиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid