add

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам — янги тартибга кўра кимларга қанча миқдорда берилади

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш, ҳисоблаш ва тўлашнинг янги тартиби белгиланди.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам — янги тартибга кўра кимларга қанча миқдорда берилади

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги янги қарор билан «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали мурожаат қилиши мумкин.

Моддий ёрдам учун ариза бериш усуллари

Аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мустақил равишда ҳам тақдим этилади. Белгиланган тартибга кўра, ҳар бир оила болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун бир ойда бир марта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризаларни кўриб чиқиш муддатлари ҳам аниқ белгиланди. Ойнинг 16-санасига қадар берилган мурожаатлар шу ойнинг ўзида кўриб чиқилади. Агар ариза 16-санадан кейин тақдим этилса, у ҳолда у кейинги ойда кўриб чиқилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўловлар ариза кўриб чиқилган ойдан кейинги ойдан бошлаб «Ягона реестр» ахборот тизими орқали автоматик равишда тайинланади ва амалга оширилади.

Низомга мувофиқ, «давлат таъминотидаги оила» ҳамда «камбағал оила» тоифаларидаги оилаларга нафақа ва моддий ёрдам улар ушбу тоифадан чиққунга қадар тўланади. «Камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилалар эса ушбу мақом берилган ойдан кейинги олти ой давомида ёрдам олади.

Тўлов миқдори

Тўловлар миқдори қонунчиликда белгиланган. Агар оила «давлат таъминотидаги» ёки «камбағал оила» тоифасидан чиқарилиб, «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилса, қўшимча ариза талаб этилмайди. Бунда, агар ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 барваридан 1,25 барваригача бўлса, белгиланган нафақа ёки ёрдамнинг 75 фоизи, 1,25 барваридан 1,5 барваригача бўлса, 50 фоизи миқдорида тўланади.

Teglar

Mavzuga oid