
Хоразм ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Вилоят ҳокими ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Анвар Давлетов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

Анвар Кенжаевич Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анвар Давлетов 1985 йил Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Мутахассислиги – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.
У вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси, Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
Анвар Давлетов 2023 йилдан бери Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 феврал куни Самарқанд вилоятининг 2 туманига ҳокимлар тайинланган эди.





