add

2025 йилда судлар томонидан 500 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланилган

30.01.2026 | 16:552 daqiqa

Ўтган йилда туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларнинг тергов судьялари томонидан 825 050 нафар шахсга нисбатан 690 879 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

2025 йилда судлар томонидан 500 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланилган

2025 йил давомида туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларининг тергов судьялари томонидан 690 минг 879 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилган. Ушбу ишлар 825 минг 50 нафар шахсга нисбатан юритилиб, 509 минг 146 нафар фуқарога маъмурий жазо тайинланган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, маъмурий жазо тайинланганларнинг 415 531 нафарига нисбатан жарима, 91 663 нафарига нисбатан эса маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.

Энг кўп ишлар қайси ҳудудларда кўрилган?

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг салмоқли қисми Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида кўрилган

Ярашилганлиги муносабати билан 121 906 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Қандай ишлар кўрилган?

Кўрилган ишларнинг аксариятини:

- майда безорилик;

- ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик;

- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш;

- ҳақорат қилиш;

- савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;

- электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;

- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;

- жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;

- совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш;

- транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 13 031 та тақдимнома чиқарилиб, тегишлилиги бўйича юборилган.

Апелляция тартибида 8 988 нафар шахсга нисбатан 7 780 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 2 512 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 565 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Кассация тартибида 11 437 нафар шахсга нисбатан 10 834 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 5 093 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 415 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 563 нафар шахсга нисбатан 2 441 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 587 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 304 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Teglar

Mavzuga oid