add

Қуёш панелларини ўрнатган аҳолига 209 млрд сўм субсидия тўланди

2025 йилда Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган жисмоний шахсларга 209 млрд сўмдан ортиқ давлат субсидияси ажратилди.

Қуёш панелларини ўрнатган аҳолига 209 млрд сўм субсидия тўланди

2025 йил январ–декабр ойлари давомида Ўзбекистонда 45 381 нафар жисмоний шахс «Қуёшли хонадoн» хизмати орқали давлат бюджетидан субсидия олди. Электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун жами 209 миллиард 201 миллион сўм тўланган. Бу маблағлар 268,7 мингта субсидия операцияси доирасида амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, субсидиялар «Қуёшли хонадoн» дастури доирасида ажратилган бўлиб, у қайта тикланувчи энергия манбаларини рағбатлантиришга қаратилган. Дастур аҳоли ўртасида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Қайси ҳудудларда энг кўп субсидия ажратилган

Ҳудудлар кесимида энг катта субсидия Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келган. Вилоятда қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 55,4 млрд сўм тўланган. Иккинчи ўринда Қорақалпоғистон Республикаси бўлиб, у ерда субсидия ҳажми 29,1 млрд сўмни ташкил этди. Учинчи йирик кўрсаткич Бухоро вилоятида қайд этилиб, 25,7 млрд сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтилишича, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир kW/h электр энергияси учун 1000 сўм миқдорида субсидия белгиланган. Маблағлар «Солиқ» мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк карталарига ўтказиб берилади.

Teglar

Mavzuga oid