add

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди? (Рўйхат)

31.01.2026 | 12:141 daqiqa

31 январ ва 1 феврал кунлари жами 15 та банк томонидан валюта айирбошлаш ҳамда пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди? (Рўйхат)© Фото: Евгений Сорочин / Spot

Дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор тижорат банкларининг айрим филиал ва шохобчалари иш фаолиятини давом эттиради. Марказий банк матбуот хизмати дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини эълон қилди.

Шанба ва якшанба кунлари ишлайдиган банклар рўйхати:

Аgrobank;

Аpexbank;

Milliy bank;

Orient Finans bank;

Tenge bank;

Hamkorbank;

Anor bank;

Garant bank;

Hayot bank;

Asaka bank;

InFin bank;

Universalbank;

SQB;

Trastbank;

Saderat bank.

Банклар томонидан валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатишни давом эттиради. Ҳар бир банкнинг иш жадвали ҳақидаги батафсил маълумотни уларнинг расмий веб-сайтлари орқали билиб олиш мумкин.

Шунингдек, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда тижорат банкларининг мобил иловалари орқали онлайн айирбошлаш имкониятлари ҳам мавжуд.

Teglar

Mavzuga oid