add

Бизнес-омбудсман маҳаллий ҳокимиятларнинг 220 та ноқонуний қарорини бекор қилди

Bugun 16:151 daqiqa

2025 йилда Бизнес-омбудсман томонидан 900 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат экспертизадан ўтказилгани маълум қилинди.

Бизнес-омбудсман маҳаллий ҳокимиятларнинг 220 та ноқонуний қарорини бекор қилди

2025 йил давомида Бизнес-омбудсман институти кўрган таъсир чоралари натижасида маҳаллий ҳокимият органларининг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, тадбиркорлар манфаати учун 10 млрд сўм маблағ қайтарилган. Шунингдек, 16 млрд сўмлик қарздорлик бекор қилиниб, 40,1 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилиши таъминланган.

Текширувлар ва чоралар

Назорат тадбирлари бўйича ҳам назорат кучайтирилган. Йил давомида 148 мингдан ортиқ текширув мувофиқлаштирилиб, 10 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонунбузилишлар натижасида 1072 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 103 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатиш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Назорат органлари

Бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида назорат органлари фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришлар амалга оширилган. Хусусан, 8682 нафар ходим аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 76 фоизи синовлардан муваффақиятли ўтгани таъкидланмоқда.

Ҳужжатлар экспертизаси

Йил давомида 900 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат экспертизадан ўтказилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган нормаларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳаллий ҳокимликлар томонидан 386 та ҳужжат асоссиз яширилгани ҳақида хабар бергандик.

Teglar

Mavzuga oid