add

Ислом Каримов: Одамлар уни қандай эслайди?

30.01.2026 | 14:352 daqiqa

Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистоннинг тамал тошини қўйган шахс ва бир сўз билан айтганда — ЮРТБОШИ.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти, марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллудига 88 йил тўлди. Шу муносабат билан Ислом Каримов юртдошларимиз хотирасида қандай из қолдиргани, унинг шахсиятига қандай баҳо беришини билиш учун уларга микрофон билан юзландик.

1938 йил Самарқандаги Яккаминор маҳалласида яшовчи Санобар ва Абдуғани Каримовлар оиласида ўғил дунёга келади. Унга муқаддас ислом динининг номи — Ислом дея исм қўйишади.

Ўзбекистонни чорак аср бошқариб келган сиёсатимизнинг асосий фигураси бўлган Ислом Каримов орамизда йўқлигига эса бу йил 10 йил тўлади. У 2016 йилнинг 2-сентябр куни вафот этган эди.

Ўша куни мамлакат аҳолиси кўзида ёш билан сўнгги йўлга кузатиб қўйган эди.Мустақиллигимиз асосчисини фақатгина туғилган куни ёки вафот этган санасида хотирлашимиз эмас, балки тез-тез эсга олишимиз муҳимдир.

Ислом Каримовни яхши хотиралар билан эсга оладиганлар билан бир қаторда, танқид қилганлар ҳам топилади.

Тўғри, Ислом Каримов сиёсатда қаттиққўл, кези келганда шафқатсиз бўлган ҳам, дейишади. Президент Каримовнинг қаттиққўллиги ҳам ўша давр учун мос ва хос бўлгандир. Буни ҳатто ўша даврда Ўзбекистоннинг биринчи бош вазири бўлган Абдуҳошим Муталов ҳам таъкидлаган.

Каримов озми-кўпми мана шу давлатнинг оёққа туриши, иқтисодиёти ўнгланиши, ривожланиш, халқ фаровонлиги учун астойдил бел боғлаган давлат арбоби эди.Хато эса ҳар қандай инсонда бўлади. Муҳими, ўша йўл қўйилган хатолардан керакли хулосани чиқариб, уни такрорламаслик.

Teglar

Ozodbek Abdumo‘minov

Ozodbek Abdumo‘minovMaqolalar soni: 1

Barchasi

Mavzuga oid