add

ХВЖ раҳбари: глобал инфляция пасаяди, савдода интеграция зарур

Кристалина Георгиева геосиёсат, савдо сиёсати, технология ва демографик ўзгаришлардаги жиддий силжишларга қарамай, жаҳон иқтисодий ўсиши “ажабланарли даражада барқарор” бўлиб қолганини айтди.

ХВЖ раҳбари: глобал инфляция пасаяди, савдода интеграция зарур

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарув директори Кристалина Георгиева бугун, 2 феврал куни Дубайда бўлиб ўтаётган Араб молия форумида геосиёсат, савдо сиёсати, технология ва демографик ўзгаришлардаги жиддий силжишларга қарамай, жаҳон иқтисодий ўсиши “ажабланарли даражада барқарор” бўлиб қолганини айтди.

Унинг айтишича, глобал инфляция жорий йилда 3,8 фоизгача, 2027 йилга келиб эса 3,4 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Бу жараён талабнинг сусайиши ва энергия нархларининг пасайиши ҳисобига юз бермоқда.

Шунингдек, Георгиева бир томонлама савдо келишувлари сони ортиб бораётган бир пайтда, савдода кенгроқ интеграция зарурлигини қайд этди.

«Савдо парчаланиши шароитида савдонинг янада чуқур интеграцияси мутлақо муҳим», – деди у.

Унинг қўшимча қилишича, жорий йилда савдо ҳажми кутилганидек кескин пасаймади. Аксинча, савдо жаҳон иқтисодий ўсишидан бироз секинроқ суръатда ўсмоқда.

Teglar

Mavzuga oid