add

Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Bugun 14:511 daqiqa

2024 йил июн ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Раҳмонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида ҳоким алмашди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Пардаев Жамшид Арзиевич Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Жамшид Пардаев мазкур тайинловга қадар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. У маҳаллий ижтимоий-иқтисодий масалалар, ҳудудни комплекс ривожлантириш ҳамда давлат дастурлари ижроси билан боғлиқ жараёнларда иштирок этган.

Шу билан бирга, 2024 йил июн ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Раҳмонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг фаолияти давомида бир қатор ижтимоий ва хўжалик масалалари ҳал этилгани қайд этилди.

Аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев Оқдарё тумани ҳокими лавозимига Темур Асомидинович Маҳмудов номзодини таклиф қилган эди.

Teglar

Mavzuga oid