add

Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар юборилмоқда

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Отабек Умаров номидан бир қатор спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига фейк хабарлар юборилаётганини маълум қилди.

Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар юборилмоқда © Foto: olympic.uz

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор таниқли спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига фейк хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилмоқда ва бу фирибгарликка уриниш ҳисобланади», - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ўзбек спортига оид барча хабар ва баёнотлар фақатгина Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий ахборот ресурслари ёки федерация ҳамда ассоциациялар орқали эълон қилинади.

«Шу муносабат билан бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик, шахсий маълумотларни тақдим этмаслик ҳамда шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаб, уларга нисбатан шикоят юборишингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

Teglar

Mavzuga oid