add

Ўзбекистонда ош дамлаш ўртача қанчага тушмоқда?

Kecha 21:451 daqiqa

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил январ ойи учун «Палов индекси»ни эълон қилди.

Ўзбекистонда ош дамлаш ўртача қанчага тушмоқда?

2026 йил январ ойида Ўзбекистон ҳудудларида бир килограмм палов тайёрлаш учун кетадиган ўртача харажатлар ҳисоблаб чиқилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати ҳудудлар кесимида 98 минг сўмдан 116 минг сўмгача етган.

Қайд этилишича, энг паст қиймат Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келиб, у ерда бир килограмм палов тайёрлаш 98 234 сўмни ташкил этган. Энг юқори кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 116 128 сўмга етган.

Ҳудудлар кесимида қийматлар қуйидагича:

Қорақалпоғистон Р. – 98 234 сўм;

Андижон вилояти – 106 160 сўм;

Бухоро вилояти – 107 931 сўм;

Жиззах вилояти – 109 666 сўм;

Қашқадарё вилояти – 111 922 сўм;

Навоий вилояти – 109 697 сўм;

Наманган вилояти – 108 617 сўм;

Самарқанд вилояти – 112 930 сўм;

Сурхондарё вилояти – 111 624 сўм;

Сирдарё вилояти – 104 256 сўм;

Тошкент вилояти – 112 607 сўм;

Фарғона вилояти – 115 413 сўм;

Хоразм вилояти – 107 027 сўм;

Тошкент шаҳри – 116 128 сўм.

Бир килограмм палов тайёрлаш учун ўртача қуйидаги маҳсулотлар ҳисобга олинган:

кунгабоқар ёғи – 0,3 л;

пиёз – 300 г;

мол гўшти – 700 г;

сабзи – 1 кг;

гуруч – 1 кг;

нўхат – 100 г;

зира – 10 г;

ош тузи – 20 г.

Таъкидланишича, мазкур рақамлар бозор ёки ошхонада сотилаётган тайёр палов нархини англатмайди. Унда тайёрлаш жараёни ва хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам қўшиб ҳисобланади.

Teglar

Mavzuga oid