add

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Kecha 10:551 daqiqa

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ишончли сиёсий мулоқот ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан расмий учрашув ўтказди. 5 феврал куни бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражада шаклланган ўзаро ишонч ва яқин сиёсий алоқалар изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

«Кеча Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашув ўтказдим. Суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди», — дейди Мирзиёева.

Томонлар икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқот барқарор ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини қайд этдилар.

Учрашув давомида парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ҳамда доимий мулоқот механизмларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун самарали ва мазмунли босқич бўлганини таъкидлаб, амалий шериклик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш икки мамлакат манфаатларига тўла мос келади.

Эслатиб ўтамиз, Президент администрацияси раҳбари 4 февраль куни Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофотини топшириш маросимида иштирок этган эди.

Teglar

Mavzuga oid