add

“Тилимиз бир динимиз бир. Тиллар бир бўлганда йўллар қисқаради”

30.01.2026 | 21:238 daqiqa

Ўзбекистон ва Туркия орасида 3500-3800 км масофа бор. Бироқ Президент айтганидек, тиллар бир бўлганда масофа қисқаради. Бугунги кунда Туркия Ўзбекистоннинг энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири. Икка мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Буни рақамларнинг ўзи ҳам кўрсатади. Бу ҳақда бироз кейинроқ.


Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Анқарага ташрифи, унинг ўзига хос жиҳатлари ва бу ташрифдан эришилган натижалар ҳақида гаплашамиз. Шунингдек, президентларга ҳамроҳлик қилган биринчи хонимларнинг ролини ҳам кўриб чиқамиз. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 январда рафиқаси рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига борди. “Эсенбоға” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни “Тўйлар муборак” филмидаги ўзмик миллий садолари остида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси Эмина Эрдўған кутиб олди.  

Фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Мирзиёев Қўриқчилар полкининг тантанали сафини «Салом, аскар!» дея қутлади. 

Кейинчалик Мирзиёев Президентлик саройида ҳам расмий маросим билан кутиб олинди. Этиборли томони шундаки, расмий маросим вақтида азон овози эшитилгач, оркестр тўхтатилди ва Мирзиёев ва Эрдўған азонни тик турган ҳолда ва эҳтиром билан тинглади. Азон тугагандан сўнг оркестр ижроси қайта бошланди ва расмий маросим давом эттирилди.  

Музокаралар 

Президентлар дастлаб тор доирада учрашди, кейин эса олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишида қатнашди. Бундай тадбирлар асосан ёпиқ эшиклар ортида ўтади ва у ерда нималар гаплашилиб, нималарга келишиб олинганини кейинчалик матбуот учун элон қилинадиган баёнотлар ва музокаралар сўнггида имзоланадиган ҳужжатлар пакетидан билиб олиш мумкин.

Бу гал ҳам истеъсно эмас. Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған музокаралар сўнггида асосий 2 ҳужжатга қўл қўйди. Булар:

«Ўзбекистон-Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши 4-учрашуви қўшма байонномаси»

«Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарор»

Маросимда Президентлар гувоҳлигида бошқа келишувлар ҳам имзоланди:

Туркия Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув

Туркия Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида Халқаро транспорт коридорлари ва мавжуд амалиётларни ривожлантиришга доир меморандум

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида 2026–2027 йилларга Маданий ҳамкорлик режаси

Туркия Республикаси Энергетика ва табиий захиралар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги  ўртасида Кончилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Меморандум

Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Туркия Олий таълим кенгаши ўртасида баённома

Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида Эркин зоналар / максус иқтисодий зоналар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум

Туркия Республикаси Молия ва хазина вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида Иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум

Туркия Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Таълим соҳасида ҳамкорлик келишуви

 – ядро хавфсизлиги, жисман ҳимоя қилиш, кафолатлар ва радиацион ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тўғрисида; 

– миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатига қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар; 

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

Кўп қизиқ гаплар ҳужжатлар алмашинувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида янгради. Эрдўған Президент Мирзиёев ва унинг делегациясини ўзларининг “иккинчи ватанида” меҳмон қилишдан катта мамнуният ҳис қилаётганини айтиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда тобора юксалиб бораётган нуфузи ва обрў-эътиборини яқиндан кузатиб бораётганини билдирди. 


«Савдо, мудофаа саноати, таълим, маданият каби соҳаларда сўнгги йилларда кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик. Сўнгги 10 йил ичида икки томонлама савдо ҳажмимизни уч баробарга оширдик. Янги мақсадимиз бўлган 5 миллиард долларлик кўрсаткичга ҳам яқин орада етиб боришимизга ишонаман. Бугун Ўзбекистон иқтисодиётида биродарим Шавкат раҳбарлигида муҳим қайта тузилиш жараёни бошланганини мамнуният билан кузатяпман. Турк компаниялари 5 миллиард доллардан ортиқ инвестициялари билан ҳозирнинг ўзидаёқ Ўзбекистондаги энг йирик уч инвестори қаторига киради. Иншаллоҳ, янада юқори даражаларни кўрамиз. Туркия олароқ ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам ота юртимиз бўлган Марказий Осиёнинг фаровонлигига ҳисса қўшиш борасида қўлимиздан келган барча ишни қилишга қатъиян қарор қилганмиз» – деди Эрдўған.

Шунингдек, Эрдўған бир неча кун олдин Анқарада ташқи ишлар вазирларининг ҳамраислигида Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтганини эслатди. Гап 20 январ куни ташқи ишлар, ички ишлар, мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик хизмати идоралари раҳбарларидан иборат 4+4 механизмининг биринчи йиғилиш ҳақида кетмоқда. Ўшанда Ўзбекистон делегацияси Эрдўған қабулида ҳам бўлган эди. 

Шавкат Мирзиёев сўзга чиқар экан, Туркия нафақат мусулмон дунёсида, балки глобал миқёсда ҳам ҳар соҳада тобора кўпроқ таъсирга эга бўлаётганини ва ютуқларга эришганини урғулади. У,  «Туркия Асри» стратегик дастури мунтазам амалга оширилаётганини қайд этди.  

Президент Мирзиёев, жорий йилда Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши доирасидаги 31-Конференцияси (COP31), НАТО Саммити ва Туркий Давлатлар Ташкилоти (TDT) Саммитларига мезбонлик қилишини эслаб ўтди ва ушбу глобал тадбирлар муваффақиятли ўтишига тилак билдирди. 

Рақамлар тилга кирганда 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эълон қилган маълумотларга кўра, 2017 йилда  Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси тахминан 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич деярли икки баробарга ўсиб, тахминан 3 миллиард АҚШ долларига етган. Ўзбекистондан Туркияга экспорт ўсиб бормоқда ва бу ўсиш тасодиф эмас. Чунки икки давлат имтиёзли савдо келишувига эга бўлиб, бу корхоналар учун ҳамкорликни фойдалироқ ва барқарор қилади. Шунинг учун ҳам қўшма корхоналарнинг сони эса 2,2 мингтадан ошди, ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 10 миллиард долларни ташкил этди.  

Икки мамлакат ўртасида ҳафтасига 100 га яқин авиақатнов амалга оширилаётгани ҳам иқтисодий алоқалар нақадар кучли эканини кўрсатади.   

Ўзбекистон қуриб берган уйлар

Бундан деярли 3 йил олдин, 2023 йил 6 февралда эпимаркази Қаҳрамонмарашда бўлган 7.7 балли зилзила Туркиянинг 11 вилоятида сезилганди. 500 километрдан узоққа чўзилган зилзила зонасида 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 110 мингдан ортиқ одам жароҳатланди. Ўзбекистон ушбу фожиали даврнинг дастлабки кунлариданоқ Туркияга ҳар томонлама ёрдам кўрсата бошлади. Буни Эрўған ҳамон эслаб келяпти. 

“Инсоният синовдан ўтаётган бир даврда мазлумлар томонида жасорат билан турган ўзбек қардошларимни, муҳтарам Президент тимсолида яна бир бор чин дилдан табриклайман. Қардошим Мирзиёевнинг Ўзбекистонда фаластинликлар учун ижтимоий хизматларни қўллаб-қувватлашга қаратилган жамғарма ташкил этиш ҳақидаги қарорини ҳам юксак баҳолайман. Ўзбек қардошларимизнинг Туркия ҳақида гап кетганда тез-тез ишлатадиган бир ибораси бор: “Дилимиз бир, тилимиз бир”. Яъни кўнглимиз бир, тилимиз бир. Фақатгина кўнглимиз ва тилимиз эмас, балки дардимизнинг ўзи ҳам бир, аламимиз ҳам бир, ғам-ташвишимиз ҳам бир. Буни муборак Рамазон ойида, уч йил аввал, ўз бошимиздан ўтказдик. Ўзбекистон 53 мингдан ортиқ фуқаромизни йўқотган 6 февраль зилзилаларида бизга ёрдамга ошиққан илк давлатлардан бири бўлди. Ўзбек қардошларимиз зилзила хабарини олган заҳотиёқ халқимиз учун қандай сафарбар бўлганини биз жуда яхши биламиз” 

Ўшанда қисқа фурсатда 100 нафар ўзбекистонлик қутқарувчи ва 70 нафар тиббиёт ходими фалокат содир бўлган ҳудудга етиб борганди. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 18 киши қутқарилган, 200 нафарга яқин жабрланганлар вайроналар остидан чиқарилган. Дала шифохонаси 4 минг нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатган. Ўзбекистон шу билан чекланмади. Ўзбекистон қисқа муддатларда Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида 300 дан зиёд тўлиқ жиҳозланган хонадон, жами 24 та кўп қаватли уйдан иборат барча зарур инфратузилмага эга замонавий турар жой мажмуасини барпо этди. Мажмуага “Ўзбекистон” номи берилди ва Президентлар унинг очилиш маросимида иштирок этиб, Ҳатайдан келган 5 оилага янги уй калитларини топширди.

Шу ерда Президент Мирзиёев яна бир таклиф билдирди ва Эрдоған ҳам унинг таклифини маъқуллади: 

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг хориждаги биринчи таълим муассасаси қурилиши бошланди. Истанбулнинг Бекиркёй туманида 600 ўринли ўзбек мактабининг тамал тоши қўйилди. Янги ўқув маскани Туркияда яшовчи ўзбек оилаларининг фарзандларига ўз она тилида таълим олиши мумкин бўлади.

Биринчи хонималар 

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари жуда яқин муносабатда экани сир эмас. Буни олинги ташрифлардан ҳам кўриш мумкин. Бу сафар ҳам Президентлар музокаралар билан банд бўлган пайтда, биринчи хонимлар ҳам учрашди. Эмина Эрдўған меҳмонини “Анқара Палас” музейи киришида кутиб олди.  

Музейда Усмонийлар ва Республика даврига оид ноёб асарлар – Ҳереке тўқималари, Йилдиз чиннилари ҳамда дипломатик совғалар намойиш этилади. Зироат Мирзиёева Истанбулда ҳам, Анқарада ҳам музейлар кўп эканини айтар экан, бу музейда биринчи бўлаётганини билдирди. 

Миллий саройлар бошқармаси раҳбари Ясин Йилдиз экспонатлар ҳақида маълумот бердин. Зироат Мирзиёева Анадолу каштачилик услубларига алоҳида қизиқиш билдириб, бундай техникалар асосида Ўзбекистонда ҳам маҳсулотлар ишлаб чиқаришни исташини айтди. У, шунингдек, Йилдиз чинниларининг Ўзбекистонда намойиш этилиши уни хурсанд қилишини таъкидлади.

Лидерлар рафиқалари “Анқара Палас” музейида етуклашув институтларида тайёрланган қўғирчоқлар, чинни ва сопол буюмларни ҳам томоша қилган. Зироат Мирзиёева бу каштачилик усулларини ўзбекистонлик санъаткорларга ўргатиш мақсадида институт устозларини Ўзбекистонга таклиф қилган.

Эмина Эрдўған Зироат Миррзиёева билан учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзди.

“Маданият халқларни яқинлаштирадиган, умумий хотирани сақлайдиган ва миллатлар ўртасида мустаҳкам ришталар ўрнатадиган энг кучли кўприкдир. Бу учрашув Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашига ишонаман”, дея ёзган Туркиянинг биринчи хоними. 

Шундай қилиб, Президент ташрифи тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга Тошкентга жўнаб кетди. "Эсенбоға" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди. 

 

Teglar

Alibek Beyjanov

Alibek BeyjanovMaqolalar soni: 59

Barchasi

Mavzuga oid